Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда: асосий манзиллар маълум қилинди
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, 2026 йил 2 март куни пойтахтда кўча-йўл тармоғининг хавфсизлиги ва ўтказувчанлигини оширишга қаратилган ишлар режали тарзда давом эттирилди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Кун давомида бир қатор туман ва марказий кўчаларда фрезалаш, асфальтлаш, йўл чизиқларини янгилаш ҳамда йўл белгилари ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, “ақлли” светофорлар инфратузилмасини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилди.
Жорий таъмирлаш ишлари
Фрезалаш — 7 002 кв м. Бектемир (Оҳангузар), Миробод (Банокатий), Олмазор (Чимбой), Сергели (Қўшқўрғон 4-тор), Шайхонтоҳур (Хироми, Бедил, Учқўрғон 2-тор), Юнусобод (Барака), Яккасарой (Сирожиддинов), шунингдек Марказий кўча бошқармаси тасарруфидаги Фурқат, Бобур ва Буюк Ипак йўли кўчаларида ишлар бажарилди.
Асфальтлаш — 3 899 кв м. Янгихаёт тумани (Дўстлик, Қўрғонтепа, Чинор) ҳамда Марказий кўча бошқармаси ҳудудидаги Буюк Ипак йўли ва Қорасарой кўчаларида амалга оширилди.
Йўл чизиқлари ва белгилари
00:00–06:00 оралиғида Осиё ва Махтумқули кўчаларида 4 000 метр йўл ётиқ чизиқлари чизилди. Шунингдек, Буюк Ипак йўли, Муқимий, Бобур, Нукус, Себзор ва Лабзак кўчаларида 14 та янги йўл белгиси ўрнатилди, 51 та белги алмаштирилди.
“Ақлли” светофорлар бўйича ишлар
Қатортол–Тахтапул ва Қатортол 1-тор чорраҳаларида ер қазиш, Чўпонота–Ҳамкорбанк чорраҳасида кабел-монтаж ишлари олиб борилди. Фаробий кўчасида айрим нуқталарда асфалт қопламаси кесилди, Лутфий–Чўпонота чорраҳасида эса светофор қурилмалари монтаж қилинди.
Қўшимча ишлар
Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак йўли кўчасида люклар ҳолати коммунал хизматлар билан биргаликда ўрганилди, бордюр ўрнатиш ишлари бошланди. Миришкор, Зайтун ва Шўртепа кесишмаларида йўл белгилари янгиланди. Шунингдек, Шукур Бурхонов кесишмасида автобус бекатини янгилаш ишлари бошланди (эски бекат вақтинчалик кўчирилади).
Қайд этилишича, ишлар шаҳар кўчаларининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт оқимини самарали ташкил этиш мақсадида об-ҳаво шароитига мос ҳолда давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026