Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг Brexit бўйича вазири ҳужжатларни махсус чемоданда олиб юриши маълум бўлди
Буюк Британиянинг Brexit ишлари бўйича вазири Дэвид Дэвис мамлакатнинг ЕИдан чиқиши билан боғлиқ ҳужжатларни махсус чемоданда олиб юради. У ташқи электромагнит майдонлардан ҳимояланган бўлиб, хорижий жосуслардан асраш мақсадида шундай чора кўрилган, деб ёзади Telegraph газетаси.
Нашрнинг ёзишича, чемодан Фарадей қафаси билан жиҳозланган бўлиб, у ташқи электромагнит майдонлар таъсиридан сақлайди. У, шунингдек, барча турдаги симсиз, GPS ва Wi-Fi сигналларини қайтаради. Бу эса, чемодан ичида сақланаётган маълумотларни ўғирланишдан сақлаш имконини беради.
Вазир, эҳтиёткорлик сифатида Apple компаниясининг қўл соатларини Garmin соатига алмаштирган. У смарт соатдаги микрофон орқали уни тинглашларидан хавфсираган.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026