“Бунёдкор” ҳужумчиси Россия чемпионатига ўтди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини Россия премьер-лигаси вакили “Ростов” клубида давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайти маълум қилди.
Биринчи давра охирларида “Бунёдкор” футбол клубига Элдор Шомуродов трансфери масаласида Россиянинг “Ростов” клубидан таклиф тушди. Олиб борилган музокаралардан сўнг Элдор Шомуродов “Бунёдкор”дан “Ростов”га ўтди.
Айтиш жоизки, “Бунёдкор” футбол клуби ўз таркибидаги футболчиларининг бизникидан кучлироқ бўлган хориж чемпионатларига йўл олишига доимо ижобий муносабатда бўлиб келади. Ўйлаймизки, Элдор Шомуродов Россия премьер-лигасида тўп тепиб, орттирадиган тажрибаси ва маҳорати келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун фойдали бўлади. Шомуродов сўнгги йилларда премьер-лига баҳсларида ўз ўрнига эга бўлишган Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Вадин Афонин сингари ном қозониб, Россия чемпионатида муносиб иштирок этади. Қайд этиш керакки, Элдор Шомуродов "Бунёдкор" ФКдан Россия чемпионатига йўл олган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлди.
Элдор Шомуродов "Бунёдкор"даги икки ярим йиллик фаолияти мобайнида 83та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 22та гол урди.
Мавзуга оид
22:07 / 09.10.2024
«Ўзбекистон сўнгги марта бизга муаммо туғдирганига 12 йил бўлди». Озмун Шомуродовга жавоб қайтарди
22:57 / 04.10.2024
Элдор Шомуродов «Рома» билан янги шартнома имзолайди – Романо
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
12:18 / 26.08.2024