Жамият | 19:29 / 15.07.2017
6799
2 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида талончи йигит ушланди

2017 йилнинг 28 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани худудида фуқаро Николай Борисовдан (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) қўл сумкаси, унинг ичидаги "Sony Ericsson" русумли уяли телефони, пуллари ҳамда бошқа мулкини эгаллаб олган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми (талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Алишер Таджибаев содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид