Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймарнинг собиқ агенти: Неймар "Реал" таклифини қабул қилишини хоҳлагандим, бироқ...
Футбол агенти Вагнер Рибейро интервьюсида ўзининг собиқ мижози Неймар "Реал Мадрид"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Ҳозир мен Неймарнинг агенти эмасман – бу вазифани унинг отаси бажаради. Бироқ биз бирга ишлаганимиз ҳақиқат. Мен Неймар 12 ёшидан бери унинг агенти бўлганман ва биз "Сантос" билан 2 марта шартномани янгилаганмиз. Бироқ у улғайгач, унинг отаси барчаси билан ўзи шуғулланмоқчи бўлди.
Бир куни мен Неймар борасида "Челси" ва "Реал"дан таклиф олдим ва улар билан "Сантос"га бордим. Мен у "Реал"нинг таклифини қабул қилишини хоҳлагандим. У молиявий томондан "Сантос" учун ҳам, Неймар учун ҳам яхшироқ эди. Бироқ у рад этди – ўша вақтдаёқ унинг юрагида "Барселона" бўлган эди", – деди агент.
Мавзуга оид
11:38
«Арсенал» ва «Барселона»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
11:38 / 17.02.2026
«Барса» дербида ютқазди ва пешқадамликни бой берди
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
23:19 / 11.02.2026