Жаҳон | 13:29 / 15.07.2017
15801
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари Туркиянинг Россиядан С-400 тизимларини харид қилишига муносабат билдирди

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Туркиянинг Россиядан С-400 зенит-ракета тизимларини харид қилишини суверен қарор, деб атади. Бу ҳақда Пентагон расмий сайтида хабар берилди.

«Бу суверен қарор, шундай», - деди у журналистнинг АҚШ бундай ҳаракатларни маъқуллайдими, деган саволига жавоб қайтариб.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, асосий муаммо Россия ва НАТО тизимнинг ўзаро бир-бирига мос тушмаслигидадир.

Аввалроқ Туркия Россиядан С-400 ЗРКларини харид қилиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид