Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда хорижлик аълочи талабаларга фуқаролик бериш жараёни соддалаштирилади
Россия ИИВ мамлакат илм-фан ва таълим вазирлиги билан ҳамкорликда хорижий давлатлардан бўлган аълочи талабаларга фуқаролик тақдим этиш жараёнини соддалаштирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Бу ҳақда илм-фан ва таълим вазири ўринбосари Павел Зенькович маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Бундай ташаббус анча аввал муҳокама қилинганди. Ҳукуматнинг топшириғи бор. Яқинда ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Давлат думасидаги йиғилиш чоғида қонунчиликка киритилиши мўлжалланган ва Россия ОТМларини аъло баҳолар билан тамомлаган хорижлик талабаларга фуқароликни тақдим этувчи жараённи соддалаштириш назарда тутилган қўшимчалар ҳақида маълум қилди», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ташаббус яқин орада амалга оширилади, «Россияда қолишни истайдиган хорижий талабалар эса бундай имкониятни қўлга киритишади».
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026