Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд Ёшлар иттифоқига раис сайланди
Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши шу бугунга қадар эътибордан четда қолган уюшмаган ёшларнинг ичига кириши, уларнинг муаммоларини, қийнаб келаётган масалаларни таҳлил қилиб, уларга ҳаётда ўз ўрнини топишда амалий ёрдам кўрсатиш дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Тадбирда ташкилий масала кўрилди. Рустам Қобилов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг раиси этиб сайланди.
Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаш раиси вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026