Армияга юбориш учун 4 млн сўм талаб қилган шифокор ушланди
Нуробод туманилик Даврон йигитлик бурчини ўташни – Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишни орзу қилар эди. Туман мудофаа ишлари бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш учун келиб, тиббий кўрикдан ўтаётганда эса шифокор Оғабек Бердиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ундан “камчилик” топди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
- Қулоғинг яхши эшитмас экан. Сен армияга боролмайсан, - деди шифокор Давронни обдон кузатар экан.
Йигитнинг “соғлиғимдан шикоятим йўқ, қайта текшириб кўринг”, деган сўзларини врач эшитмасликка олиб, мақсадга кўчди.
- Уйдагиларингга бориб айт, 4 млн. сўм берсанг, мудофаа бўлими бошлиғи билан гаплашиб, армияга жўнашингга ёрдам бераман, - дея йигитни чиқариб юборди.
О.Бердиевнинг гапларидан аччиқланган Даврон уйига келиб, бўлган воқеани дадасига айтиб берди. Ҳамид ака олдинига тутақди, кейин ўғлини бошлаб, Самарқанд шаҳрига жўнади. У ерда шифокорнинг ҳузурига киришди.
- Ўғлингизнинг қулоғида ҳеч қандай муаммо йўқ, - деди шифокор текширувлардан сўнг. – Афтидан, англашилмовчилик бўлган.
Ҳамид ака англашилмовчилик эмас, қинғирлик бўлаётганини англаб етди. Бўлаётган воқеалар хусусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди. Шифокор учрашув жойини тушунтириб, дарров етиб боришини айтди. Келишилган жойда пулнинг бир қисмини олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.
Суд Оғабек Бердиевга тегишли жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.
Мавзуга оид
13:00 / 21.10.2024
РФда армиядан қочгани учун 12 киши фуқароликдан маҳрум этилди
09:09 / 06.08.2024
Бангладеш армияси муваққат ҳукумат тузилишини эълон қилди
20:16 / 22.07.2024
Ўзбекистонда янги зирҳли ҳарбий машина ишлаб чиқилди
11:01 / 26.06.2024