Хакерлар iPhone фойдаланувчиларига спам ёрдамида ҳужум қилди
Жиноятчилар алдов йўли билан Apple фойдаланувчиларидан банк карталари маълумотларини талаб қилмоқда ҳамда iTunes Store’даги ҳақиқий бўлмаган харид ҳақида спам-хатларни юбормоқда. Бу ҳақда ESET матбуот-релизида айтилади.
Сохта хатлар фойдаланувчига хонанда Рианнанинг альбоми хариди ҳақида хабар беради ва харидни амалга оширса, хабарга эътибор бермаслик, ёки ҳавола бўйлаб транзакцияни бекор қилиш учун ўтишни таклиф қилади. Ҳавола сохта сайтга олиб киради, у ерда эса Apple ID, махфий сўз ва бошқа шахсий маълумотларни (исм, телефон рақами, туғилган йил ва банк картаси маълумотларини) киритиш сўралади.
Фойдаланувчи анкетани тўлдиргач, iTunes’нинг ҳақиқий сайтига киради, хакерлар эса кейинчалик жиноий мақсадларда қўллашлари мумкин бўлган маълумотларни олишади.
Мавзуга оид
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
16:30 / 29.10.2024
Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди
22:39 / 28.10.2024
iPhone смартфонлари учун биринчи сунъий интеллект функциялари чиқарилди
01:36 / 24.10.2024