Жаҳон | 15:16 / 17.07.2017
15208
1 дақиқада ўқилади

Туркия Россиянинг 4 мингдан ортиқ фуқаросига мамлакатга киришни тақиқлади

Туркия ҳукумати Россиянинг 4 минг 128 фуқаросига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди. Улар ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари фаолияти билан алоқаларда гумонланмоқда, деб хабар қилинади мамлакат ички ишлар вазирлиги сайтида.

Шунингдек, хабар қилинишича, Туркиядан шу сабаб билан 2011 йилдан бери ҳаммаси бўлиб 804 россиялик депортация қилинган. Туркиядан кўрсатилган даврда 4 957 нафар хорижлик чиқариб юборилган.

Мамлакат раҳбарияти қора рўйхатга 53 781 кишини киритгани айтилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид