Жамият | 19:10 / 18.07.2017
10075
1 дақиқада ўқилади

Яшнободда ўғри аёл ушланди

2017 йилнинг 12 июль куни тахминан соат 08:30ларда Юлдуз Сулаймонова (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Яшнобод тумани ҳудудида дўконга кириш жойида қаровсиз қолдирилган фуқаро Дилрабо Исмаиловага тегишли бўлган сумкаси, унинг ичидаги «SAMSUNG» русумли уяли телефони ва бошқа нарсаларини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид