Неймар катта маблағ эвазига «ПСЖ»га ўтиши мумкин
«ПСЖ» «Барселона»дан Неймарни трансфер қилиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр.
Sky Sport Italia нашри хабарига кўра, французлар жамоаси футболчининг шартномасида бадал пули сифатида кўрсатилган 222 миллион евро миқдоридаги суммани тўлиқлигича тўлашга тайёр. Парижликлар 25 ёшли футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.
Бундан аввалроқ, ушбу футболчи Лионель Месси соясида қолиб кетаётгани туфайли каталонияликлар клубидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Мессининг ёнида бўлсанг, ҳамиша иккинчи бўласан. Сен ҳамиша сояда қоласан ва ҳеч қандай шахсий ютуқларга эриша олмайсан», дея Неймарнинг оила аъзоларидан бири сўзларини келтирган нашр.
Якунланган мавсумда Неймар «Барселона»нинг барча турнирлар доирасидаги 41 учрашувида майдонга тушиб, 20 гол урган ва 27 голга узатма берган.
Ўтган ойда каталонлар жамоаси бир йилдан ортиқ муддат давом этган музокаралардан сўнг Лионель Месси билан 5 йиллик янги шартнома имзолаганди.
Мавзуга оид
23:12 / 30.09.2024
Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» эътиборига тушди – инсайдер
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
11:33 / 27.09.2024
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:28 / 19.09.2024