Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов нима учун «Ростов» таклифини қабул қилгани ҳақида гапирди
Фото: Ростов клуби матбуот хизмати
Фаолиятини Россиянинг «Ростов» клубида давом эттирадиган бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов янги клуби сафида илк марта интервью берди ва Дон клубига ўтиши сабаблари ҳақида гапирди.
«Албатта, мен учун бу ерда бўлиш ёқимли ҳодиса. «Ростов»ни нафақат Россияда, Европада ҳам яхши билишади. Мен «Ростов» мухлисларини хурсанд қилиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.
Мен жамоанинг «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» клубларига қарши ўйинларини томоша қилганман, бу ўйинлар менда катта таассурот қолдирган. Бу «Ростов»ни танлашим сабабларидан биридир.
РФПЛдаги ҳужумчилардан менга «Локомотив»даги Арининг, Россия терма жамоаси ҳужумчиси Федор Смоловнинг ўйин услуби ёқади. Жамоада ҳам яхши ҳужумчилар бор ва улардан кўп нарса ўрганиш мумкин», – дея Шомуродовнинг сўзларини келтирган Donnews.ru.
«Ростов»да ушбу ўзбекистонлик 22 ёшли ҳужумчи 14-рақам остида тўп суради, бунгача ушбу рақам ёзги трансферлар вақтида «Зенит»га йўл олган Дмитрий Полозга тегишли эди.
Мавзуга оид
20:46 / 21.02.2026
Аббос пеналти ишлади, Элдор уни голга айлантирди
19:06 / 08.02.2026
Файзуллаевнинг ассисти ва Шомуродовнинг голи "Истанбул Бошоқшеҳир"га ғалаба келтирди
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
18:25 / 30.01.2026