Жаҳон | 15:35 / 18.07.2017
6816
1 дақиқада ўқилади

Грузия Киевга Саакашвилини топшириш борасида мурожаат қилмаган

Фото: РИА "Новости"

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Тбилиси Киевга Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилини топширишни талаб қилиб мурожаат этмаган.

2015 йилда Грузия прокуратураси Украина ҳукуматидан Саакашвилини ватанига экстрадиция қилишни талаб этиши ҳақида маълум қилди. Ўша йилнинг ёзида Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Аввалроқ Грузия адлия вазири Саакашвили мамлакатга келиши билан қўлга олиниши ҳақида хабар берганди.

"Бизда Грузия ҳукумати билан самарали ҳамкорлик бор, бироқ экстрадиция ҳақидаги талабни олмаганмиз. Демак, бу масала муҳокама қилинмаган", - дея маълум қилди Порошенко Тбилисига ташрифи давомида журналистларга.

Саакашвили 2013 йилнинг ноябрида Грузияда янги президент Маргвелашвили ўз лавозимига киришганидан сўнг мамлакатни тарк этди. Грузия бош прокуратураси Саакашвилини бир неча жиноий ишлар бўйича айбламоқда.

Мавзуга оид