Жаҳон | 20:03 / 18.07.2017
14971
1 дақиқада ўқилади
Пентагон: КХДР АҚШга аниқ ракета зарбаси бера олмайди
Пентагон ҳузуридаги штаблар қўмондонларининг Бирлашган қўмитаси раиси ўринбосари Пол Сельванинг маълум қилишича, КХДР АҚШга аниқ ракета зарбаси бера олмайди. Бунга сабаб – навигация тизимининг етарли даражада ривожланмагани, деб хабар бермоқда Reuters.
«Шимолий Кореянинг 4 июль куни учирилган синов ракетаси, улар АҚШга аниқ зарба бера олиши ва умуман, бу борада муваффақиятли натижага эришишидан далолат беради, деган фикрда эмасман», - деди у .
Аввалроқ КХДР АҚШ билан ядро дастури бўйича музокаралар ўтказмоқчи эмаслиги хабар қилинганди.