Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио: Сеул ва Пхеньян музокаралари КХДРга босим ўтказиш сиёсатига зид эмас
Япония ҳукумати Жанубий Кореянинг КХДР билан музокаралар ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлайди. Икки давлат мудофаа маъмуриятлари вакиллари иштирокида ташкил этилиши кутилаётган музокаралар Пхеньянга босим ўтказиш сиёсатига таъсир этмайди. Япония Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга матбуот анжуманида шундай баёнот берди.
"Биз Пхеньянга босим ўтказиш бўйича Япония, АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида эришилган келишув нуқтаиназаридан ҳеч қандай муаммо кўрмаяпмиз. Шу билан бирга, биз келгусида ҳам Шимолий Кореяга нисбатан мулоқот, босим ўтказиш ва ҳаракатга ҳаракат билан жавоб бериш сиёсатини юриитиш ниятидаи", - деган Суга.
17 июль куни Жанубий Корея КХДРга мудофаа вазирликлари вакиллари билан Пханмунжом чегара пунктида музокаралар ўтказишни таклиф қилди. Корея ярим оролидаги кескинликни пасайтиришга қаратилган учрашув 21 июль куни бўлиб ўтиши керак. Жанубий Корея томони, шунингдек, айни шу ерда 1 август куни Қизил Хоч йўналиши бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш фикрини илгари сурди.
Мавзуга оид
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
11:43 / 17.05.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
15:48 / 14.05.2026
Ўзбекистонликлар Японияга визани қандай олиши мумкин?
10:43 / 14.05.2026