19:07 / 18.07.2017
7294

“Толибон”нинг Қундуз вилоятидаги “губернатори” йўқ қилинди

“Толибон” радикал ҳаракатининг Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Қундуз вилоятидаги “губернатори” йўқ қилинди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берган.

Афғонистон шимоли-шарқий полиция округи қўмондони Ҳалиулло Зиёнинг маҳаллий ОАВга хабар беришича, толиблар етакчиси Қундуз атрофига берилган авиазарбалар натижасида кеча кечқурун ўлдирилган.

"Толибларнинг яширин губернатори ва унга ҳамроҳлик қилган уч шахс машинада ўз бошпанаси томон кетаётган бўлган. Мавлавий Нуриддин билан бирга, Чаҳарадар уездининг собиқ махфий раҳбари ва толибларнинг шимоли-шарқий зонадаги ҳарбий комиссияси раиси Забиулло Мажурий ҳам йўқ қилинди", - дея хабар берган Зиё.

Top