Спорт | 10:48 / 19.07.2017
7393
2 дақиқада ўқилади

Арсен Венгер Санчес кетиши ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ярим ҳимоячиси Алексис Санчеснинг келажаги борасидаги саволларга жавоб берди. Чилилик футболчи бироз олдинроқ Чемпионлар лигасида ўйнашни исташини билдирганди. Франциялик мутахассис бу масала ҳал қилинганини маълум қилди.

– Айтилган гаплардан алоҳида парчага катта эътибор қаратишни истамасдим. Унинг интервьюсидан Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубда ўйнаш истаги ҳақидаги гаплари ажратиб олинган.

Бизнинг биринчи галдаги мақсадимиз – премьер-лига, менимча, бу Чемпионлар лигасидан муҳимроқ. Баъзида биз Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлар вақтида асосий таркиб футболчиларига улар АПЛ ўйинларига тайёрланиши учун дам берамиз. Чунки. АПЛ муҳимроқ.

Биз Чемпионлар лигасида 20 йил давомида узлуксиз ўйнаб келдик. Шундан 17 мартаси – Санчес келгунига қадар, у билан фақат 3 мавсум. У бизни олдинда турган мавсумда турнирга қайтариши мумкин.

– Сиз у қолишига ишонч билдирасизми?

– Аввалги гапларимни қайтаришим мумкин.

– Санчес билан ўша интервью ҳақида гаплашиб олдингизми?

– Йўқ.

– Бу сизга ван Перси билан рўй берган воқеани эслатмаяптими?

– Умуман ундай эмас. Бу вазият бошқача. Ван Перси кетаётганида 31 ёшда эди, у шартномаси муддати якунланганди. Алексис ҳали ёш. Ҳозир бу вазиятни муҳокама қилиш қийин, аммо айтишим мумкинки, қарор қабул қилиб бўлинган. Биз уни таркибда сақлаб қоламиз, – деган Венгер клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Мавзуга оид