ИИВ ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ матбуот хизмати ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида маълумот берди.
Андижон вилояти Асака туманида яшовчи фуқаро А.Файзиевнинг ҳовлисида очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, 20 кв. метр майдонда ғамлаб қўйилган ўтини ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг турмуш ўртоғи куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи фуқаро С.Шоисломованинг уйида пахта ёғини қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 110 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи фуқаро Т.Жўраевнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро Ф.Алимовнинг уйидаги ҳаммомидаги иситиш воситасининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ёнғин қўшнисининг уйига ўтишидан 30 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Янги қўрғон» номли маҳалла идораси ҳудудида жойлашган чойхона ва кутубхонада электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, биноларнинг 100 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ҳамда ёнғин 2 та қўшни уйларга ўтишидан 40 кв.метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.
Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган «Абдуллаев Ахматжон» фермер хўжалигида очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, ферманинг 200 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.