Теҳрон АҚШнинг Эронга қарши санкцияларидан норози
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритганидан қаттиқ ғазабда эканини билдирди.
Дональд Трамп маъмурияти эълон қилган янги санкциялар Эрон ва АҚШнинг муносабатларига янада салбий таъсир кўрсатади, деган Эрон дипломатияси раҳбари Американинг CBS телеканалига берган интервьюсида.
«Янги санкциялар ядро келишувига зид. Эрон уларни кўриб чиқади ҳамда бу ядро келишуви матнини бузади, деган хулосага келса, жавоб чораларини кўради», - дея қўшимча қилиб ўтди вазир.
Зарифнинг эслатишича, АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ олти давлат фуқароларига Қўшма Штатлар ҳудудига киришни тақиқлаб қўйганди, улар орасида Эрон ҳам бор.
«Фикримча, АҚШ раҳбарияти Эронга душманлик кайфиятидаги сигналлар юборишни тўхтатиши лозим. Вашингтон Эронга нега қарши чиқаётганини тушуна олмаяпман. Бу, уларга таҳдид уйғотиши мумкин бўлган иттифоқчилари бор эканига қарамай юз бермоқда», - дея таъкидлаб ўтди эронлик вазир.
Аввалроқ АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:01
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
11:50
АҚШ суди Маскнинг сиёсий лотереясини тақиқламади
08:50
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
14:35 / 04.11.2024