18 июль куни Тошкентда 3 та ЙТҲ юз берди, 1 инсон ҳаётдан кўз юмди
2017 йилнинг 18 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 4 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
2017 йилнинг 18 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2250 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 753 тасини қўпол турдаги, 23 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 18 июль куни жами 398 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 217 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 181 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.