Эрдўған: Ал-Ақсонинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған фаластинлик ҳамкасби Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқотда Исроилнинг Фаластин аҳолисига нисбатан ҳуқуқбузарликларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Анадолу” Туркия давлат раҳбари маъмуриятидаги манбаларга асосан.
Суҳбат бугун эрталаб бўлиб ўтган.
Томонлар Исроилнинг Фаластин аҳолисига нисбатан ҳуқуқбузарликлари сонининг ортиши масаласи бўйича фикр алмашишган.
Эрдўған Исроил ҳукуматининг Ал-Ақсо масжидини ташриф буюриш учун чеклаб қўйиш бўйича ҳаракатларини қабул қилиб бўлмайди, деб атаган. «Ал-Ақсонинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга», - дея таъкидлаб ўтди Туркия президенти.
Ўз навбатида, Аббос ҳамкасбига Фаластин масаласидаги тушуниш ва зийраклик учун миннатдорлик билдирди.
Аввалроқ АҚШ Ал-Қудсдаги кескин вазиятдан ташвишда экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:08 / 27.09.2024
«Биз кетмаймиз» - Маҳмуд Аббос БМТ минбаридан Исроилнинг ҳаракатларини қоралади
18:32 / 21.08.2024
Маҳмуд Аббос Ғазога ташриф буюришдан мақсад нима эканини айтди
21:33 / 18.08.2024
Маҳмуд Аббос Ғазога бормоқчи. Қандай қилиб?
09:20 / 16.08.2024