Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аббос: ҲАМАС Фаластин бошқарувида рол ўйнамайди
Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос БМТ Бош ассамблеясига мурожаат қилиб, ҲАМАС ҳаракати бўлажак Фаластин ҳукуматида иштирок этишини рад этди. Шунингдек, у ҲАМАС ва бошқа гуруҳлар қуролларини ташлаши кераклигини айтди.
Фото: Adem Altan/AFP/Getty Images
Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) раҳбари Маҳмуд Аббос ҲАМАС ҳаракатининг бўлажак Фаластин ҳукуматида иштирок этишини қатъиян рад этди. Аббос 25 сентябр, пайшанба куни БМТ Бош ассамблеяси иштирокчиларига видео-алоқа орқали мурожаат қилиб, «ҲАМАС давлат институтларини бошқаришда ҳеч қандай ролга эга бўлмайди», деди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг умумий муҳокамалари чоғида трансляция қилинган нутқида фаластинлик сиёсатчи ҲАМАС ва бошқа қуролли гуруҳлар қуролларини топшириши ва қонуний ҳокимиятга бўйсуниши кераклигини айтди. У, шунингдек, Фаластин давлатини барпо этиш учун халқаро ёрдамга чақирди.
Фаластин маъмурияти раҳбари 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга уюштирган ҳужумини «Фаластин халқини ифодаламайдиган ҳаракат» деб атади. «Биз антисемитизмни рад этамиз», деди Аббос. Шунингдек, у Ғазо секторида давом этаётган уруш пайтида Исроил армиясининг ҳаракатларини қоралаб, уларни «ҳарбий жиноят ва инсониятга қарши жиноят» деб атади.
Мавзуга оид
10:53 / 24.12.2025
Грета Тунберг Лондонда Фаластинга бағишланган акцияда қўлга олинди
15:41 / 20.12.2025
Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги бошпанага ҳужум уюштирди: камида 6 киши ҳалок бўлди
10:17 / 15.12.2025
ҲАМАС ўз раҳбарларидан бири ҳалок бўлганини тасдиқлади
11:55 / 08.12.2025