Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Люксембургда Ўзбекистон делегацияси Европа инвестиция банки экспертлари билан учрашди
2017 йилнинг 19 июль куни Люксембург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Европа инвестиция банкининг (ЕИБ) экспертлари билан учрашув ўтказди.
Мазкур банк бош қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда ЕИБнинг Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиши тўғрисидаги Ҳадли битим лойиҳаси муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, жорий йилнинг 10 ва 12 июлида Банк ва Ўзбекистон ваколатли идораларининг экспертлари ўртасида ўтказилган телеконференциялар якуни натижасида Битим лойиҳаси матни бўйича сезиларли силжишга эришилди.
Учрашувда икки томон экспертлари ҳужжат лойиҳасини маъқулладилар ва Битимни тез фурсатда имзолаш бўйича ички давлат тартиботларини якунлаш тўғрисида келишувга эришдилар.
Мавзуга оид
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
18:37 / 09.04.2026
2,4 млрд долларлик активларга эга Миллий инвестиция жамғармаси IPO ўтказишини эълон қилди
21:34 / 08.04.2026
Тошкент вилоятида 400 гектар майдонда халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчаси барпо этилади
12:53 / 07.04.2026