Жаҳон | 17:25 / 20.07.2017
6960
1 дақиқада ўқилади
Россия АҚШга: музокаралар жараёнини чигаллаштириш керак эмас
Россия ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Андрей Крутских Америка томонини киберхавфсизлик бўйича музокаралар иш жараёнини чигаллаштирмасликка чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Иш жараёнини чигаллаштириш керак эмас, албатта, у қийин кечмоқда. Бироқ бунда Америка томони кўпроқ айбдор, бу бизнинг эмас, балки Америка маъмуриятининг муаммоси», - деди у.
Крутскихнинг шунингдек таъкидлашича, ташқи сиёсат идораси раҳбари ўринбосари Сергей Рябковнинг Вашингтонга ташрифи, АҚШ билан мулоқотда «дипломатия иш беришини» тасдиқлайди.
Мавзуга оид
17:45
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30