Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида янги тоғ чанғи дам олиш маскани барпо этилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга «Амирсой» тоғ чанғи дам олиш маскани бош режаси тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тоғ чанғи дам олиш маскани лойиҳаси замонавий ечимлари ва кўлами билан ажралиб туради. Бунда йилнинг турли фаслларида сайёҳларга хизмат кўрсатадиган тизим яратилади.
Президент Тошкент вилоятининг сайёҳлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.
«Шундай шароит бўла туриб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаяпмиз», — деган Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарига Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларида тажриба сифатида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим қилинган. Бунда азалий урф-одатлар асосидаги тадбирларга сайёҳларни жалб этиш, уларга миллий таомлар тайёрлашни намойиш этиш ва бошқа қизиқарли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026