Туркманистонда Гулен тарафдорлари қамалди
Туркманистон суд органлари Фатҳуллоҳ Гуленнинг (FETÖ) ташкилотига алоқадор 40 га яқин кишини узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди (10 йилдан 25 йилгача). Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.
Агентликнинг маҳаллий манбалар маълумотига асосан хабар қилишича, Туркманистоннинг турли туманларида июль ойи давомида Гуленнинг ташкилотига алоқадор шахсларнинг иши бўйича суд эшитувлари бўлиб ўтди.
Қамалганларнинг аксарияти – Гуленнинг ўқув муассасалари битирувчилари экани айтилмоқда. Уларнинг бир қисми эса тижорий фаолият билан шуғулланган. FETÖ’нинг баъзи аъзолари мол-мулки ҳам мусодара этилган.
Агентликнинг қайд этишича, Туркманистонда ўтган йили Гуленнинг ташкилотига алоқадор 150 инсонга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Жорий йилнинг февралида уларнинг 18 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
15:26 / 21.10.2024
Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди. Эрдўған уни Туркиядаги исён ташкилотчиси сифатида айблаганди
18:51 / 12.10.2024