Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доҳа блокадага бардош бериш учун етарли захираларга эга экани маълум қилинди
Доҳа ҳозирги блокадага бардош бериш учун етарли ресурсларга эга, бироқ Қатар можаро тезроқ ҳал этилишидан манфаатдор. Бу ҳақда амирликнинг Россиядаги элчиси Фаҳод Муҳаммад ал-Аттия РИА Новости’га берган интервьюсида маълум қилди.
"Қатарда ҳозир шароит ва ҳолатда яшашда давом этиш учун ресурслар бор. Бу блокада ташаббуси билан чиққан давлатлар халқаро нормаларни бажаришга ўтмагунча юз бериши мумкин... Биз учун шуниси аниқки, воситачи – Кувайт – ўз саъй-ҳаракатларига халқаро қўллаб-қувватловга эга, ҳамда биз можаро тезроқ ҳал этилишидан манфаатдормиз. Уни чўзишни истамаймиз, сабаби ҳар икки томондаги инсонлар учун бу вазият жуда катта зиён келтирди", - деди элчи.
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Қатар “тез орада қонуний жараёнларга ўтади”, бу блокада ташкилотчи давлатлари “ҳеч қандай конструктив ҳаракатларни қилмаса ва воситачилик муваффақиятсизлик билан якун топса, рўй беради”.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026