Жаҳон | 09:02 / 22.07.2017
7909
1 дақиқада ўқилади

Интерпол ИШИДнинг ҳужум қилиши мумкин бўлган 173 террорчиси рўйхатини тузди

Фото: grantist

Интерпол ИШИДнинг 173 худкуш-террорчисидан иборат рўйхатни эълон қилди. Улар Европага ҳужумларни амалга ошириш мақсадида кириб келиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Таъкидланишича, АҚШ разведкаси томонидан Сурия ва Ироқдаги амалиётлар давомида олинган маълумот рўйхат тузилишига асос бўлиб хизмат қилган.

Рўйхатга қўлбола портловчи қурилмаларни қотилликлар ва жиддий жароҳатлар етказиш мақсадида яратиш ҳамда жойлаштиришга ўрганган жангарилар киритилган.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда кўрсатилган террорчилар Европага келган ёки келмагани номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтиргани хабар берилди.

Мавзуга оид