Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар амири араб давлатлари бойкотни тугатишига умид билдирди
Қатар амири шайх Тамим бин Хамад ал-Таний қатор араб давлатлари томонидан Доҳа нисбатан эълон қилинган бойкотни қоралади, шунингдек, давлатлар ўртасидаги можарога ечим топишга умид билдирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар қилмоқда.
Қатар раҳбарининг айтишича, мамлакати бор бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун мулоқотга очиқ, бироқ бунда бошқа мамлакатлар Қатар суверенитетига ҳурмат билан муносабатда бўлиши лозим.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, бойкот “Қатарни жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида ёмонотлиқ қилишга қаратилган ва яхши режалаштирилган кампаниядир”. Унинг фикрича, бойкот эълон қилган давлатлар режаси муваффақиятсизликка юз тутди, сабаби “амирлик аҳолиси жуда иродали эканликларини кўрсатишган”.
Ал-Танийнинг қўшимча қилишича, “Қатар терроризм билан қаттиқ кураш олиб бормоқда ва бу халқаро аренада тан олинди”.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
19:38 / 22.06.2026