Жаҳон | 08:01 / 22.07.2017
11629
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эронни жиддий оқибатлар билан қўрқитмоқда

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон қўлга олинган америкалик фуқароларни топширмаса, “жиддий оқибатларга” дуч келиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters Оқ уй матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

“Президент Трамп, Эрон адолатсиз тарзда қўлга олинган америкалик фуқароларни озод этиб, қайтармаса, ушбу давлатга жиддий оқибатларни таъминлаш ҳақида маълум қилди”, - дейилади баёнотда.

Хусусан, Трамп Эронда 10 йил муқаддам изсиз ғойиб бўлган ҳуқуқ-тартибот идораларининг собиқ ходими Роберт Левинсонни қайтаришни талаб қилди. Шунингдек, у Теҳронни тадбиркорлар Сиамак ҳамда Бакир Намозийларни қўйиб юборишга чақирди.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Эрон ҳамон терроризмни дастаклаётган бош ҳомий-давлатлигича қолаётганини маълум қилганди.

Мавзуга оид