Жаҳон | 21:23 / 22.07.2017
3518
1 дақиқада ўқилади

Украинада АҚШ билан ҳамкорликда Sea Breeze ҳарбий машғулотлари поёнига етди

Украина-Америка ҳарбий машғулотлари Sea Breeze 2017 22 июлда поёнига етди. Унинг тантанали ёпилиш маросими 22 июль куни Одесса ва Николаев вилоятида бўлиб ўтди. Украина мудофаа вазирлиги сайтида шу ҳақда хабар қилинмоқда. 

«Украина-Америка Sea Breeze 2017 ҳарбий машғулотларинининг тантанали ёпилиши маросими бўлиб ўтди. У 10 июлдан шу кунгача давом этди», — дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, манёврларда 16 мамлакат вакиллари иштирок этган. Машғулотларга қарийб 3,5 минг ҳарбий хизматчи, 30 га яқин кема, моторли қайиқлар ва корабллар, 22 та авиация техникаси, 100 га яқин автомобиль ва зирхли техникалар жалб этилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид