Жаҳон | 00:06 / 23.07.2017
7744
1 дақиқада ўқилади

Die Welt: Асад армияси июль ойида бир неча марта кимёвий қуролни қўллаган

фото: dpa/Morukc Umnaber

Германиянинг Die Welt газетасининг уқдиришича, Сурия ҳукумати июль ойида бир неча маротаба ўз аҳолисига қарши кимёвий қуролдан фойдаланган. Газета бу ҳақда22 июль куни Сурия мухолифати ва ғарб махсус хизматларига асосланган ҳолда бонг урмоқда. Бироқ бирорта далил-исботлар келтирмаган.
 
Die Welt нашрининг ёзишича, 11 ва 14 июль кунлари Гутда газсимон хлор қўлланилган. Бундан ташқари 1, 6, 13 ва 14 июлда Дамашқ яқинидаги Айн-Тарма аҳоли пунктидаги исёнчиларга қарши заҳарловчи модда қўлланган. Газетага кўра, ғарбмахсус хизматлари сўнгги ҳужум чоғида "катта эҳтимол билан зарин қўлланилгани"ни айтишмоқда ва унда 9 киши ҳалок бўлган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид