Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FT: ЕИ АҚШнинг Россияга қарши санкцияларига жавоб чоралари қўллаши мумкин
Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер АҚШ Россияга нисбатан ЕИ эътирозларини ҳисобга олмасдан санкциялар жорий қилгудек бўлса, жавоб чораларини қўллаш масаласини имкон қадар тезроқ муҳокама қилишга чақирди. Бу ҳақда Financial Times газетаси 26 июль куни бўлиб ўтадиган ЕК мажлиси учун тайёрланган ҳужжатга асосланган ҳолда ёзмоқда.
Унда айтилишича, АҚШнинг Россияга қўллайдиган янги санкциясига қарши бир неча усуллар бор. Хусусан, АҚШ президенти Дональд Трампдан санкциялар ЕИ манфатларига зарар етказмаслиги хусусида ишонтира олиш. Яна бир усул Вашингтон қўллаётган чораларнинг ЕИ ҳудудида тан олинмаслигидир.
Таъкидланишича, Юнкер ЕИ ҳукуматларининг Европа энергетика ва бошқа компаниялари Америка янги санкциялари доирасига кирса, бунга қарши чораларни тезроқ муҳокама қилишга чақирмоқда.
Аввалроқ, ЕИ АҚШни Россияга қарши янги санкциялар оқибатларидан огоҳлантирган эди.
Мавзуга оид
14:50
Наркотузоқ, уруш ва тирик қолиш учун кураш – Луҳанск ва Донецкдан қайтган икки йигит ҳикояси
10:04
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
09:58
Россия бозорида арман маҳсулотларига тақиқлар кучаймоқда
23:05 / 22.05.2026