Жамият | 23:15 / 24.07.2017
10483
2 дақиқада ўқилади

Хитой қирувчи самолёти Америка самолётининг йўналишини ўзгартиришига мажбур қилди

ХХР ҳарбий ҳаво кучларининг J-10 қирувчи самолёти Жанубий Хитой денгизида Америка самолётини исканжага олиб, унга 90 метр масофагача яқинлашган, деб хабар беради Рейтер Американинг номини ошкор этмаган икки мулозимига асосланиб.

Ҳодиса якшанба куни рўй берган. Агентлик суҳбатдошларининг айтишича, дастлабки маълумотлар Хитойнинг қирувчи самолёти Американинг EP-3 самолётига яқинлашиб, унинг йўналишини ўзгартиришига сабаб бўлган. Fox News телеканалининг маълумотига кўра, воқеа Шандонг провинциясидаги Цингдао порт шаҳридан 90 денгиз миляси узоқликда рўй берган. Бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.

Илгари Хитой бир неча бор АҚШни Жанубий Хитой денгизида ҳарбий акцияларни бас қилишга чақирган. Жумладан, Пекин Америка эскадрали мина тушувчи кемаси Хитой ўзиники деб ҳисобловчи Сиша баҳсли ороллари аквториясига кириши муносабати АҚШни ўз сверенитетини қўпол бузганликда айблаган эди. Ўшанда ТИВ вакили Лу Канг ХХР мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришни ўз зиммасига олишини айтиб ўтган эди.

«EP-3 разведкачи самолёти Жанубий Хитой денгизидаги халқаро сув ҳавзаси узра парвоз қилаётганида уни Хитойнинг иккита J-10 қирувчиси исканжага олган. Бу эса Хитой ҳарбийлари томонидан шу пайтгача наойиш этиб келинаётган нормал ва хавфсиз хатти-ҳаракатларга ўхшамайди», — деган брифингда Пентагон вакили Жефф Дэвис.

Мавзуга оид