Трамп матбуот хизматининг янги раҳбари санкциялар бўйича позицияни нотўғри талқин қилган
Оқ уйнинг коммуникациялар департаменти янги раҳбари Энтони Скарамуччининг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россияга нисбатан санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича позициясини нотўғри талқин қилган. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда.
Аввалроқ Оқ уйнинг расмий вакили Сара Сандерс, Дональд Трамп Россия, Эрон ҳамда КХДРга нисбатан янги санкциялар киритувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаши ҳақида хабар берганди.
Скарамуччининг сўзларига кўра, Трамп бу борада ҳали якуний қарорга келмаган.
«Бу менинг айбим», - дея маълум қилди Скарамуччи вазият ҳақида.
Аввалроқ АҚШ сенати Москва, Теҳрон ва Пёнгянгга қарши ягона санкцияни қўллаб-қувватламаслиги мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:50
АҚШ Жанубий Кореяни ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёр
08:50
АҚШ: КХДРнинг 8 мингга яқин аскари Украинада жанг қилишга тайёр
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
12:03 / 31.10.2024