Жаҳон | 15:48 / 24.07.2017
5575
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг куёви Россия билан яширин келишуви йўқ эканини маълум қилди

Оқ уйнинг катта маслаҳатчиси ва АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнернинг сенатда чиқиш қилиш учун тайёрланган нуқтида маълум қилишича, Россия вакиллари билан Дональд Трампнинг президентлик кампанияси ва ғалабасидан сўнг тўрт бора алоқада бўлган. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.

«Менда ҳеч қандай яширин келишув бўлмаган, мен кампанияда қандайдир хорижий ҳукумат билан тил бириктирган кишини ҳам танимасдим», - дея таъкидлаб ўтди у.

Бундан ташқари, унинг маълум қилишича, хусусий сектордаги ўз бизнесини молиялаштиришда Россиядан эҳтимолий келиши мумкин бўлган маблағлардан фойдаланмаган.

Мавзуга оид