Жаҳон | 07:45 / 25.07.2017
7635
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Шимолий Корея яқин кунларда ракета учириши мумкин 

Фото: AFP

Шимолий Корея навбатдаги ракета синовига тайёргарлик кўрмоқда. АҚШ разведкаси бунинг учун зарур бўлган қурилманинг ташилишини Кусон шаҳрида қайд қилган. Айнан шу шаҳарда Пхеньян 14 май куни баллистик ракета учирган старт майдончаси жойлашган.

Аввалги ҳолатларда техниканинг етказилиши билан синов ўтказилиши орасидаги вақт 6 кундан кўп бўлмаган. Бундай маълумотни Пентагонга иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали тарқатди. АҚШ фикрича, Пхеньян навбатдаги ракета учиришни 27 июлда Шимолий Кореяда Корея уруши якунлангани шарафига ўтказиладиган миллий байрамга бағишлаши мумкин.

4 июлда Шимолий Корея марказий телевидениеси "Хвасон-14" қитъалараро баллистик ракетаси илк марта муваффақиятли учирилгани ҳақида маълум қилганди. Ўшанда Вашингтон Шимолий Корея томондан таҳдид кучайганини айтган ва бунга қарши "глобал ҳаракатлар"ни талаб қилган.

Мавзуга оид