12:16 / 25.07.2017
23947

Паспорт йўқотилганида қаерга мурожаат қилиш керак?

Фото: "Кун"

CАВОЛ: Мен ўз фуқаролик паспортимни қолган буюмларим билан бирга ўғирлатиб қўйдим. Ҳеч қидириб топишнинг иложи бўлмаяпти. Бу ҳолатда қаерга нима деб мурожаат қилишим керак?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги 2240-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомни 20-бандига мувофиқ фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт.

Паспорт йўқолгани ҳақида фуқаро доимий қайд этилган жойидаги ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатик ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига дарҳол хабар қилиши лозим. Улар эса фуқаронинг аризасига биноан белгиланган намунадаги маълумотнома беради.

Саволга ҳуқуқшунос Сардор Неъматжонов жавоб берди. 

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Top