Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Украинани Америкадаги сайловларга аралашишда айблади, Киев жавоб қайтарди
АҚШ президенти Украинани мамлакатда 2016 йили ўтказилган сайловларга аралашганликда айблади. Доналд Трамп ўз твиттерида бош прокурор Жефф Сешнсга ва Fox News телебошловчиси Шон Ҳэннитига мурожаат қилган: «Украиналикларнинг Трамп кампаниясини барбод қилишга ҳаракати — „Клинтонни қўллаш учун тинч ҳаракат“. Бош прокурор нега текширмайди?»
Трамп ўз твитида Ҳэннитини эслашига, у ўз вақтида Politico журналида чиққан, Украинанинг АҚШдаги сайловларга аралашуви ҳақидаги мақолага эътибор қаратганди. Телебошловчи ушбу хабарга сиёсатчилар эътибор қаратишмаётгани, текширувлар ўтказилмаётганидан таажжубдалигини билдирганди.
Politico нашрининг январь ойидаги мақоласида Киевнинг сайловларга аралашуви даражаси «россияликларнинг аралашуви»дан камроқ бўлгани, бундан ортиғига Украинанинг ўзидаги сиёсий парокандалик йўл бермаслиги келтириб ўтилганди.
Мақолада шунингдек, бир қатор украиналик амалдорлар Трамп штабининг собиқ раҳбари Пол Манафортга қарши ҳужжатлар йиғиш бўлгани келтирилган. Айнан шу туфайли кейинчалик, Манафорт истеъфога чиқишга мажбур бўлган.
Киев бу айбловга муносабат билдирди. Унга кўра, украилар 2016 йилги сайловларга аралашмаган. Украинанинг Вашингтондаги элчихонаси Трампнинг украинларни Клинтонни сайловда қўллаб-қувватлаш учун ўзига қарши ҳаракатларни амалга оширишда айбловига шундай жавоб қайтарди: «Украина 2016 йилги сайловларда ҳар икки номзодга ҳам ёрдам бермаган. Биз АҚШдаги икки партиявийлик тизимини қўллаб-қувватлаймиз», — дейилган элчихона баёнотида.
Мавзуга оид
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
20:36 / 04.07.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ Мустақиллик куни билан табриклади
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
19:37 / 01.07.2026