Спорт | 23:05 / 26.07.2017
21394
1 дақиқада ўқилади

Энди «ПСЖ» Неймар олдига шарт қўйди

«ПСЖ» клуби «Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймардан клубнинг таклифига якуний жавобни айтишини талаб қилиб чиқди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, парижликлар футболчининг олдига аниқ битта шарт қўйган. Унга кўра, футболчи келгуси ҳафтанинг сўнггига қадар келгуси мавсумда қайси жамоада тўп суришга қарор қилганини аниқ айтиши керак бўлади.

Августнинг бошида «ПСЖ» ва «Барселона», АҚШдаги мавсумолди тайёргарлигини якунлаб ортга қайтиб келади. Ўша вақтгача Неймар келажаги борасида бир тўхтамга келиши керак.

Эслатиб ўтамиз, агар Неймар «ПСЖ»га ўтадиган бўлса, у дунёнинг энг қиммат футболчисига айланади. Француз клуби унинг шартномасида кўрсатилган товон пули 222 млн еврони активлаштирган ҳолда сотиб олишни кўзламоқда.

Мавзуга оид