Спорт | 23:32 / 26.07.2017
14806
1 дақиқада ўқилади

FourFourTwo журнали барча даврларнинг энг яхши 100 футболчисини эълон қилди

FourFourTwo журнали ўз талқинига барча даврларнинг энг яхши 100 нафар футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

Ҳозиргача журнал. 100-ўриндан 18-ўринга қадар бўлган номларни эълон қилишга улгурди. ТОП-20ликка қадар журнал ҳар ўнта футболчилар билан таништириб келаётганди. Шу кунга қадар тузиб чиқилган рўйхатдан энг ёш футболчи сифатида Неймар ўрин олган бўлса, шунингдек Златан Ибраҳимович, Райан Гиггз, Роберто Карлос каби бугунги ва яқин ўтмишнинг юлдузларини учратиш мумкин.

Дарвозабонлар ўртасида ягона олтин тўп соҳиби сифатида эътироф этиб келинаётган Собиқ Иттифоқ терма жамоаси футболчиси, 1956 йилги олимпиада чемпиони, 1960 йилги Европа чемпиони Лев Яшин рейтингда 22-ўриндан жой олган. Паоло Мальдини эса кучли 20таликни бошлаб берган.

Мавзуга оид