Жаҳон | 19:01 / 26.07.2017
6111
1 дақиқада ўқилади

Грецияда 4 млрд долларни биткоинлар ёрдамида ювишда гумонланган россиялик қўлга олинди

Греция полицияси 4 млрд АҚШ долларини биткоинлар транзакцияси ёрдамида ювишда гумонланаётган россияликни қўлга олди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Россиялик Греция шимолида қўлга олинган, унинг исми ошкор этилмаяпти. Хабарга кўра, у 38 ёшда. Ушбу шахснинг меҳмонхонадаги хонасидан электрон қурилмалар топилган.

Греция полициясининг маълум қилишича, қўлга олинган россиялик “энг йирик кибержиноий сайтлардан бирига” раҳбарлик қилувчи жиноий ташкилотнинг бошида турган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид