10:28 / 26.07.2017
5832

“Ўзгеорангметлити” ДУК Давлат геология қўмитаси тизимига ўтказилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 24 июль куни “Ўзгеорангметлити” ДУКни Давлат архитектура қўмитасидан Давлат геология қўмитаси тизимига ўтказди.

Ўзбекистон раҳбари “Рудали фойдали қазилма конларини саноатда ўзлаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ишларини бошқаришни такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан “Ўзгеорангметлити” ДУКнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари тасдиқланди.

Корхона тоғ-кон ва металл саноати объектлари учун рудали фойдали қазилмаларни, биринчи навбатда, қимматбаҳо ва рангли металлар, шунингдек, уранни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳадан аввалги ва лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 

“Ўзгеорангметлити” ДУК мураккаб тоғ-геология шароитларига эга конларни жаҳон илм-фани ва амалиёти муваффақиятларини таҳлил қилиш асосида комплекс ўзлаштириш соҳасида самарали лойиҳа қарорларини ишлаб чиқади.

Корхона минерал хомашёни қазиб олиш ва комплекс қайта ишлаш технологияси соҳасида амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини олиб боради.

Top