Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазабини жиловлай олмаган ота ўғлини бўғиб ўлдириб қўйди

20 июль куни Тошкент вилояти Зангиота туманида мудҳиш жиноят содир этилди. Вилоят ИИБда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинишича, 20 июль куни соат 05:30 ларда Зангиота туманида яшовчи нафақахўр Абдухалил Темирбеков уйи ҳаммомида ўғли билан ўзаро жанжаллашиб қолган. 1982 йилда туғилган ўғли Абдумажид Темирбеков ҳам отаси билан бир уйда яшаган.
Жаҳл отига минган Абдухалил Темирбеков ўғли Абдумажид Темирбековнинг бўйнидан сочиқ билан бўғиб, ўлдирган.
Суд тиббий экспертизасининг 20 июль кунидаги хулосасига кўра, Абдумажид Темирбековнинг ўлимига бўйин аъзоларини ўтмас юмшоқ жисм билан бўғилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.
Тошкент вилояти Прокуратураси мазкур қотиллик юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган. Абдухалил Темирбеков ушланиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:28 / 12.03.2026
Германияда 16 ёшли украиналик иккита қотиллик учун 10 йилга қамалди
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
15:27 / 10.03.2026
Онанинг туши орқали очилган Қўқондаги қотиллик ишида ҳукм ўқилди
11:22 / 07.03.2026