Жамият | 11:18 / 27.07.2017
11726
3 дақиқада ўқилади

Суғурта полисини етказиб бериш хизмати - бу қулай ва осон!

Ҳар бир ҳайдовчи «йўл - бу юқори хавф майдони» эканлигини яхши билади. Ҳайдовчилик тажрибангиз қанчалар катта бўлмасин, автоуловингизни қанчалар эҳтиётлик билан бошқарманг, бахтсиз ҳодиса ва унинг оқибатида кўриладиган зарар ва кейинги харажатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Автоуловни бошқариш барча йўл ҳаракати иштирокчилари учун юқори хавф билан боғлиқ. Автоуловни бошқараётган вақтда ёнингизда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” полисининг мавжудлиги- нафақат бирор- бир Йўл транспорти ҳодисаси натижасида келтирилган зарарни суғурта компанияси томонидан жабрланувчи (учинчи шахс)га зарарни қоплаб берилишидаги ишонч, балки Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган ҳайдовчининг мажбуриятидир.

«Universal sug’urta» АЖ ўзининг ҳамкорлари билан биргаликда Фарғона вилоятида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисларини расмийлаштириш ва етказиб бериш синов лойиҳасини ишга туширганини эълон қилади.

Ушбу синов лойиҳа доирасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси мижозларнинг “Телеграм” иловаси орқали аризаси рўйхатга олинганидан сўнг келаси куни уларга қулай бўлган жой ва вақтда бепул етказиб берилади. Мижозлар ўз аризаси ва керакли ҳужжатларини юборганларидан сўнг маълумотлар ўрганилади ва 1 кун ёки 24 соат ичида “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” полислари етказиб берилади. Аризаларни қабул қилиш хизмати туну- кун ишлайди, ундан ташқари мижозларимиз «Универсал Суғурта» мобил иловасини «Play Market» ва “AppStore” илова дўконлари орқали бепул юклаб, мобил тизимидан фойдаланишлари ҳам мумкин.

Лойиҳанинг асосий ғояси- ушбу ҳудуд аҳолисига “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” полисларини сотиб олиш жараёнини енгиллаштириш, хусусан ушбу лойиҳа мижозларимизга ўзига қулай бўлган жойда: уйда ёки бошқа бир интернет алоқаси мавжуд бўлган жойда ва вақтда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” полисини расмийлаштириш имконини беради; ва албатта уларнинг вақтларини тежайди.

Синов лойиҳаси Фарғона вилоятида ўз фаолиятини бошлади, шу билан бирга «Универсал Суғурта» АЖ Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларида ҳам ушбу хизматни жорий этиш режасини яқин келажакда амалга ошириш ҳаракатида.
Биз мижозларимизни ва уларнинг вақтини қадрлаймиз, шунинг учун суғурта бозорида энг яхши хизмат ва энг қулай шароитлар таклиф этамиз. Суғурта полисини етказиб бериш хизмати - бу қулай ва осон!

Сайт: www.uns.uz
Телефон: +99871 202 23 23
+99897 4170707

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид