Жаҳон | 10:50 / 28.07.2017
5028
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий вертолёти Австрияда дарахт билан тўқнашиб кетди

Американинг ҳарбий вертолёти Австриянинг Бергерн шаҳрида мажбуран қўнди. У дарахт билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда ORF телекомпанияси хабар бермоқда.

АҚШ ҲҲКнинг Black Hawk ва Chinook вертолётлари Венгрияга, НАТО машқларида қатнашиш учун йўл олаётганди. Black Hawk Австрия ҳудуди устидан ўтаётганда дарахт билан тўқнашиб кетган, шу сабабдан фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Таъкидланишича, бортда етти нафар америкалик ҳарбий бўлган, улар жиддий жароҳат олмади. Айни дамда Black Hawk Австрия ҳарбийлари томонидан қўриқланмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид