Жаҳон | 11:05 / 28.07.2017
7696
1 дақиқада ўқилади

АҚШ сенати Россия, Эрон ва КХДРга қарши янги санкцияларни маъқуллади

АҚШ сенати Россия, Эрон ҳамда КХДРга нисбатан янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ҳужжатни 98 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган, иккиси қарши овоз берди.

25 июль куни АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз берганди.

Эндиликда ҳужжат АҚШ президенти Дональд Трампга имзолаш учун киритилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид