19:55 / 28.07.2017
8394

Ford тижорат автомобилларининг 100 йиллигини тантана қилмоқда

фото: Ford Model TT

Американинг биринчи тижорат автомобили – Ford Model TT ишлаб чиқарилганига бир аср бўлди.

Бундан 100 йил муқаддам, Американинг Ford компанияси Model TT тижорат машинасини ишлаб чиқариш билан шу русумдаги автомобиллар саноатига асос қўйган эди. Компаниянинг қайд этишича, айни ушбу автомобиль Ford Transit тижорат машиналарининг илк намунасидир. Ford Transit кўп йиллар давомида дунёнинг турли мамлакатларида ўз тоифасида энг муваффақиятли сотилаётган транспорт воситаси ҳисобланади. 

фото: Ford Model TT
фото: Ford Model TT
фото: Ford Model TT

Ford Model T билан қиёсланганда илк тижорат автомобили кенг ғилдираклар асоси ҳамда узун ва кучайтирилган рамага эга бўлган. 3 босқичли узатмалар қутиси бўлиши унинг тепаликларга осонлик билан чиқишини таъминлаган. 

 фото: Ford Transit (1965)

Стандарт узатмалар қутисига эга моделлар тезлиги соатига 24 кмни ташкил этган бўлса, уч босқичли УҚ ўрнатилган машиналар соатига 35 кмни ортда қолдирган. Model TT ўша вақтларда барча моделларга ўрнатилган 4 цилиндрли 2,9 литр ҳажмдаги мотор билан таъминланган. Унинг қуввати 20 от кучига тенг бўлган. Бундан ташқари, машина мотори механик усулда ҳаракатга келтирилган. 

фото: Ford Transit

Биринчи йилда жами 209 та Ford Model TT йиғилган. Бунда 1926 йилда у 228 000 нусхада сотилган. «Ford енгил юк машиналарига 1919 йилда талаб ошди. Биринчи жаҳон уруши сабабли енгил автомобиллар савдоси тушиб кетган эди. Аммо юк машиналари иқтисодиётдаги ўрни туфайли кўп сотилган», — дея қайд этишган компания вакиллари.
 
Ривожланиш босқичларида натижасида Ford Transit 2015 йилда ўзининг 50 йиллигини нишонлаган эди. Бугунги кунда «Транзит»нинг умумий сони 8 000 000 донадан ошди.

Top